Тошкент вилоятидаги дендропаркда ноқонуний бинолар қурилгани ва қимматбаҳо дарахтлар кесилгани бўйича жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон Бош прокуратураси Тошкент вилоятида дендропаркда 2017 йилдан буён қатор объектлар ноқонуний қурилгани ва қимматбаҳо дарахтлар кесилгани ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатди. Ўрмон хўжалиги агентлиги, «Дархон» станцияси, Тошкент тумани ҳокимлиги ходимлари ва бошқаларга қарши иш қўзғатилган.