Ўзбекистон Экопартияси Ботаника боғини Тошкент ҳокимлиги тасарруфига ўтказмасликка чақирди
Ботаника боғини Ўзбекистон ҳукуматининг истироҳат боғларини бошқариш тўғрисидаги қарори лойиҳасидан чиқариш ва унга миллий боғ мақоми берилиши керак, дея маълум қилди Экопартия. Аввалроқ Ботаника боғини Фанлар академиясидан ҳокимлик тасарруфига ўтказиш режаларидан хавотир билдирилган эди.