Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқариш давлат томонидан қўллаб-қувватланади
Ўзбекистон президенти электромобиллар ишлаб чиқаришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Харидорларга маҳаллий электромобилларни харид қилишда кредит фоизларининг бир қисми қопланади. Шунингдек, давлат идоралари ва ҳокимликлар учун электромобиллар харид қилинади.